Қизларимиз Ўзбекистон кубогининг ғолиби

328

17-22-феврал кунлари Андижон вилоятида баскетбол бўйича хотин–қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча худудларидан баскетбол жамоалари иштирок этди.

Қизларимиз бу мусобақаларда Навоий, Наманган, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятининг «ОТМК» жамоалари билан куч синашиб, барча жамоаларидан устун келди ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

-Бундан олдинги Ўзбекистон кубоги ва чемпионатларида ғолиб бўлиб кўрмаган эдик,-дейди жамоамиз бош мурабийси Жамийла Баймуратова.-2025 йил жамоамиз учун омадли бошланди ва қизларимиз биринчи марта чемпион бўлишга муяссар бўлди. Шу ўринда, менга яқиннан ёрдам берган катта мураббий Олима Жийемуратова ва жамоамизнинг барча қизларига катта раҳмат айтаман. Келгуси мусобақаларда да жамоамиз аьзолари орасидан халқаро даражадаги спортчилар етишиб чиқишига ишонаман.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси