Россия – АҚШ музокараси муносабати билан Ар-Риёдда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

260

Бугун Россия – Америка музокараси бошланадиган Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда эрталабдан ёмғир ёғяпти. Шу боис шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Музокара ўтадиган жойга жуда кўп қўриқчи жойлаштирилган.

Журналистлар учрашув вақти кетма-кет кейинга сурилгани боис, мулоқот бошланишини сабрсизлик билан кутмоқда. Айниқса Америкадан жуда кўп мухбир келган.

Кўчалар гавжум эмас, ҳамма жойда Саудиянинг яшил байроқлари ҳилпираб турибди.

Учрашувга РФ томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев келган.

Қўшма Штатлар делегацияси таркибида эса Давлат котиби Марко Рубио, Президент Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтц ва Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Виткофф бор.

Сўнгги маълумотга кўра, Россия – Америка музокараси Қироллик оиласи саройларидан бири, Албасатин мажмуасидаги Дирияда бўлиб ўтади.