AҚШда сув тошқини ва бўрон қурбонлари 13 кишига етди

261

AҚШда юз бераётган сув тошқини ва бўрон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

CNN маълумотига кўра, табиий офат Ғарбий Виржинияда бир нафар, Кентукки штатида эса 11 одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Жоржия фуқароси ўз уйида бўрон таъсирида қулаган дарахт босиб қолиб, жон берган.

Ғарбий Виржиния губернатори Патрик Моррис журналистларга сув тошқинидан кейин штатнинг кўплаб ҳудудлари аҳолиси билан боғланиб бўлмаётганини айтган.

Кентукки губернатори Энди Бешер баёнот беришича, фавқулодда хизматлар мингдан ортиқ инсонни қутқарган.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари кучли ёғингарчилик туфайли айрим штатларда сув тошқини кузатилди. Нью-Йоркдан Aлабамагача камида 700 000 уй, бизнес маркази ва бошқа бинолар ёмғир, шамол ва тошқин туфайли электр таъминотидан узилган.

Мазкур ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.