“Айдинлар” фильми – халқаро фестиваль ғолиби

489

Жорий йилнинг 12-15 февраль кунлари Ватикан давлатининг ягона кинофестивали –  XVI «Mirabile Dictu» кинофестивали бўлиб ўтди.

Жаҳон киноижодкорлари томонидан кинофестивалга жўнатилган 2000 дан ортиқ фильм ичида Ўзбекистон телерадиокомпанияси тизимидаги “O‘zbektelefilm” давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқарилган «Айдинлар» бадиий фильми ушбу фестивалда «Энг яхши фильм» номинациясида ғолиб бўлди.

Картинанинг сценарий муаллифи – устоз ижодкор, таниқли ёзувчи Назар Эшонқул. Бадиий фильм режиссёрлари – Музаффархон Эркинов ҳамда Музаффар Қорабоев.

Фильмнинг бош оператори – Равшан Мирзакамолов, бастакор – Муинзода, бош рассом – Қахрамон Маткаримов, продюсер- Анвархон Арифханов. Асосий ролларни Армон Бараков, Гулжаҳон Палванниязова, Ҳайитали Низомиддиов сингари актёрлар ижро этган.

Шуни ҳам айтиш керакки, 2021 йилда «Айдинлар» фильми Болгария кино, телевидение ва интернет коммуникация академияси томонидан ўтказилган IX халқаро кино-телефестивалда Гран-Прига сазовор бўлган эди.

Фильмда қорақалпоқ йигитининг чет элда ўқиб, юртига қайтиши ҳамда Мўйноқда ўз муҳаббатини учратиб, Ватандаги янгича ўзгаришларга гувоҳ бўлишига оид саргузаштлари тасвирланади.

Н.Усмонова, ЎзА