Қирғизистон билан таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

321

Бишкек шаҳрида Қирғиз Республикаси таълим ва фан вазири Доғдуркул Кендирбоева ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги Фавқурлла ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги маълум қилган.

Мулоқот давомида ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид масалалар муҳокама қилиниб, сув ресурслари, иқлим ўзгариши ва экология соҳасида илмий тадқиқот жараёнини йўлга қўйиш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик инфратузилма лойиҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш муҳимлиги, шунингдек экология, қишлоқ хўжалиги ва фермерлик йўналишларида таълим дастурлари ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Олий таълим ва илмий даражалар бўйича дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисида шартнома имзолаш имконияти ҳам томонларда қизиқиш уйғотди.

Суҳбат чоғида ушбу қардош ўлкада мамлакатимизнинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш, талабалар учун виза олиш ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишга кўмаклашиш маазуси ҳам диққат марказида бўлди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА