Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳамкорликни кенгайтиради

269

Яқинда Ўзбекистон ва Мўғулистон қўшма иқтисодий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб икки давлат Ҳукуматлараро комиссияси раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Кейинги муҳокамаларда Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У.Юсупов иштирок этди.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, геология, озиқ-овқат, енгил саноат, транспорт, ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, истиқболли лойиҳалар тақдимот қилинди.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Мўғулистон Бош вазири ўринбосари Сайнбуян Амарсайхан қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси баённомасини имзолади. Ҳужжат савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА