Ливан Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашига шикоят билан мурожаат қилиб, Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қайта-қайта бузганлигидан хавотир билдирди, деб ёзди “Irna news”.

Норозилик хатида Исроилнинг ҳаракатлари 1701-сонли резолюцияга зид экани, уйларни вайрон қилиш, одамларни ўғирлаш ва фуқароларга ҳужум қилиш давом этаётгани айтилган.

Ливан халқаро ҳамжамиятни бу қонунбузарликларни бартараф этиш ва аҳолини ҳимоя қилиш учун шошилинч эътибор ва чора кўришга чақирмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА