
– Мамлакатимиз аллақачон “Рус уйи” фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганини ҳисобга олиб, Россия томони тегишли чоралар кўришини кутамиз, – деди Озарбайжон ТИВ матбуот котиби Айхан Ҳажизода.
Унинг таъкидлашича, Озарбайжон ҳудудида бундай ташкилотларнинг иши маҳаллий қонунлар асосида тартибга солинади.
– Боку РФ томонига “Россотрудничество”нинг Озарбайжондаги ваколатхонаси бўлган ахборот-маданий марказ – “Россия уйи” юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмагани ва ўлка қонунчилигини жиддий бузгани ҳақида маълум қилди. Шундан сўнг, 2025 йил 3 февралда расмий Москвага Россия палатасининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида нота юборилди, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
“Россотрудничество” раҳбари Евгений Примаков Бокуда рус маданият маркази масаласида оқилона ечим топилишига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, “Рус уйи” фақат гуманитар ҳамкорлик билан шуғулланади ва сиёсатга аралашмайди.
– Ҳозирда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида иш олиб борилмоқда, – деди у. – Россия томонидан ижарага олинган бино эгаси эса биноларни 1,5 ой ичида бўшатишни талаб қилмоқда.
Примаковнинг маълум қилишича, Боку “Рус уйи” маҳаллий қонунчиликка биноан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилиши кераклигини айтган. Шунингдек, у “Рус уйи”ни Американинг USAID ташкилоти билан солиштиришни танқид қилиб, бу марказ фақат гуманитар ҳамкорлик билан шуғулланганини эслатиб ўтди.
С.Раҳимов, ЎзА