Ядро муҳандиси ва “Miss America” танловининг собиқ ғолиби Грейс Станке деярли 30 йил давомида тақиқланган атом энергиясининг афзалликларини мадҳ этувчи 10 кунлик гастроль сафари билан Австралияга ташриф буюрди, деб ёзди “CNN” нашри.

22 ёшли гўзаллик маликаси ҳозирда АҚШнинг энергетика гиганти “Constellation”да матбуот котиби ва муҳандис сифатида фаолият юритади.

Станкенинг сафари Австралиядаги нозик бир вақтда, мухолифатдаги Либерал партияни ҳокимият тепасига қўйиши мумкин бўлган миллий сайловлардан бир неча ой олдин содир бўлмоқда.

Бир неча кун давомида Станке “Nuclear for Australia” (NFА) хайрия ташкилоти томонидан уюштирилган тадбирларда юзлаб австралияликлар билан суҳбатлашди.

Мусулмон Зиё, ЎзА