Малайзия етакчиси жиддий баёнот берди
320

– Малайзия АҚШнинг эҳтимолий савдо тарифлари таъсирини кутиш эмас, балки Хитой, Россия ва Бразилия каби бошқа давлатлар билан фаол савдо алоқалари ўрнатишни маъқул кўради, – деди Бош вазир Анвар Иброҳим. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги ёзди.
Ҳукумат раҳбари парламентдаги нутқида Қўшма Штатларнинг бу қадами Малайзияга ҳам салбий таъсир кўрсатишини айтиб, Дональд Трамп томонидан Канада ва Мексикага нисбатан жорий қилинадиган қўшимча солиқларни 30 кунга тўхтатиб туриш қарори ортида ноаниқлик борлигини қўшимча қилди.
– Биз савдо ҳамкорларининг янада кенг тармоғини яратиш учун фаол ҳаракат қилишимиз керак, – деган Анвар Иброҳим.