Ўзбекистонга енгил автомобиль импортида Хитой яққол етакчи

437

Ўтган йил Ўзбекистонга хориждан қиймати 1,28 миллиард долларлик жами 74 700 енгил машина кириб келган.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, автомобиль импорти умумий миқдорида энг кўп улушга эга мамлакат Хитой: 61 000 дона ва 81,6 фоиз. Ушбу рўйхатда иккинчи ўринни 11 900 машина билан Жанубий Корея эгаллаган. AҚШ (639), Ҳиндистон (577) ва Япония (168) ҳам илғор етказиб берувчилар сифатида эътироф этилган.

Аввалроқ бир йил ичида мамлакатимизга четдан транспорт воситалари кириб келиши 20 фоиздан кўпроқ ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Дарвоқе, ўтган йил октябрь ойида Қозоғистон “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи Қуюв-механика заводидан 20 та юк вагони харид қилган.