Ўзбекистон ва Эрон: рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
555

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди.
Учрашувда рақамлаштириш жараёнидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ва компаниялар ўртасидаги шериклик механизмлари бўйича таклифларини билдирди.

Шунингдек, учрашувда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича икки томонлама ташаббусларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

Мазкур ташаббуслар мамлакатларимиз ўртасида IT соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилиши таъкидланди.
Н.Раҳмонова, ЎзА