Кувайтнинг нуфузли “Ал-Анба” нашри Ўзбекистон ва Кувайт иқтисодий ҳамкорлиги ривожланиши жараёнига бағишланган мақола эълон қилди.

Мақолада мамлакатимиз инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация ушбу мамлакат расмийлари ва йирик компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказгани атрофлича ёритилган.

Музокараларда савдо, сармоя, кўчмас мулк, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилингани таъкидланган. Томонлар илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида келгусидаги тадбирларни келишиб олгани қайд этилган.

М.Пирматова, ЎзА