Ҳайдовчилар техпаспорт, гувоҳнома ёки ID-картани ёнларида олиб юриши шарт бўлмайди

530

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорида ҳайдовчилар эндиликда техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмаслиги белгиланган.

2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонда кўрсатиш кифоя қилади.

Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда ID-картани телефон орқали кўрсатиш мумкин.

Қарорда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида жорий этиладиган ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари рўйхати қайд этилган.

Унда 17 ҳужжат номи келтирилган. Улар ичида паспорт, ID-карта, техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқалар келтирилган.

Ш.Маматуропова, ЎзА