Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтди

329

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми ташкил этилди.

Тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда жами 6,5 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 5 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди.

Қайд этилишича, тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 20 январдан 31 январга қадар бўлиб ўтади. Тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафтада эълон қилинади.

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА