Ўзбекистонлик олимнинг монографияси етти тилда чоп этилди
294

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Актам Холовнинг монографияси нуфузли Amazon нашриётида етти – инглиз, француз, немис, итальян, португал, испан, рус тилларида нашр қилинди.
«Самарали бошқарув қарорларини баҳолаш» номли монографияда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бошқарув қарорлари самарадорлигини баҳолаш мезонлари тизими таҳлил қилинган.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида бошқарув қарорлари самарадорлигини миқдорий (quantitative) ва сифат (qualitative) кўрсаткичларини баҳолаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Муаллиф монографияда қабул қилинаётган бошқарув қарорлари самарадорлигининг замонавий талаблари ва мезонларига батафсил тўхталиб ўтган. Шунингдек, бошқарув қарорларини қабул қилиш мавзусига оид илмий қарашларни батафсил таҳлил қилган.
Ушбу китоб «Аmazon» платформаси томонидан соҳага оид энг истиқболли қўлланма сифатида танлаб олинган ва сотувга қўйилган.
Н.Абдураимова,
ЎзА