Хабарингиз бор, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари ҳамкорлигида Россия Федерациясининг 6 та ҳудудида жойлашган 10 нафар болани ватанга қайтариш бўйича ишлар бошланган эди.

Ўрганишлар жараёнида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирлиги консуллик муассасалари кўмагида яна 5 нафар боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлгани аниқланди.

Бугун тонгда жами 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўз оилаларига қайтарилишига қадар болаларнинг 10 нафари Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига, қолган 5 нафари эса вақтинчалик Тошкент шаҳридаги Болалар уйига жойлаштирилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибидаги «Инсон» марказлари ходимлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар фаол иш олиб бориб, болаларни қабул қилиш учун уларнинг оилаларини ҳар томонлама тайёрлашда иштирок этди. Болалар қайтарилгач, мутасадди ходимлар уларнинг оилавий муҳити ва боланинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилади ва зарурият туғилганда ижтимоий хизматлар бириктиради.

Ш.Маматуропова, ЎзА