“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси Ўзбекистонда ўтказилади
357

Брюссель шаҳрида “Ўзбекистон -Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 17-мажлиси бўлиб ўтди. Унинг ишида Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Мажлис давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни мустаҳкамлашда сезиларли ютуқлар қайд этилиб, ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига эътибор қаратилди.
Парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш, савдо, энергетика ва экология соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.
“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлисини 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказишга келишиб олинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА