“Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ва “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятига берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлашнинг аниқ муддатини белгилаш кўзда тутиляпти.
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга эса ваколатли органга тамаки маҳсулотлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш фаолияти бошланиши тўғрисида хабарнома юбориш йўли билан амалга оширилиши ҳақида норма киритилмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси йиғилишида ушбу қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, уни янада такомиллаштириш, маромига етказиш бўйича таклифлар билдирилди.
М.Комилова, ЎзА