Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, соҳадаги имкониятлар кўламини кенгайтириб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Ш.Саидмуродзода раҳбарлигида  автомобиль ташувлари масалалари бўйича қўшма комиссия йиғилиши ўтказилди.

Унда мамлакатларимиз ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Видеоконференс-алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда томонлар шунингдек, халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик ҳолати ҳақидаги ахборотларни бўлишишди. Натижада 2025 йил учун рухсатнома бланкаларини алмашиш квоталари келишиб олинди, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.

Шунингдек,  юк ташувлари жараёнини жадаллаштириш мақсадида мамлакатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини  «Е-Permit» электрон айирбошлаш тизимини жорий этишни жадаллаштириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА