“Asia Trans Gas” МЧЖ қўшма корхонаси таъсисчилари –“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Хитой Халқ Республикасининг “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Унда томонлар “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКнинг ташкил этилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик натижаси сифатида манфаатли лойиҳа эканини таъкидлади.

Мулоқот чоғида “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚКнинг эришган натижалари ва келгуси фаолияти юзасидан ҳам сўз юритилди.

Шундан сўнг “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” компанияси бошқаруви раисининг таклифи билан янги лойиҳалар устида ишлаш маъқулланди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ  раҳбарияти “Trans-Asia Gas Pipeline Co. Ltd” компанияси билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида ушбу масалалар ва уларнинг ижроси бўйича таъсисчилар баёни тасдиқланиши ва  унда “Asia Trans Gas” МЧЖ ҚК фаолияти билан боғлиқ вазифалар кўрсатилишига келишиб олинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА