Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси Гуанжоу шаҳрида учар автомобиль ишлаб чиқарувчи завод қурила бошланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Корхонада Ланд Aирcрафт Cарриер русумли уча оладиган машина учун модуллар ишлаб чиқарилади. Келажакда лойиҳа қуввати йилига 10 минг донани ташкил этади.

Сентябрь ойида илк парвозни амалга оширган ушбу модел савдоси йил охирида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск “Тесла” компанияси томонидан яратилган “Cybercab” робот-таксини тақдим этганди.

УзА