Сенат Раиси Танзила Норбоева Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Дуглас Уэйк бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон қонунчилик фаолиятидаги янгиликларга, ўзгаришларга ва натижаларга урғу берилди. Айниқса, қонунлар ишлаб чиқилишида ва қайта кўриб чиқилишида инсон ҳуқуқларини таъминлаш тамойили бош мезон сифатида белгилаб олингани алоҳида эътироф этилди.
Мулоқот давомида хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги, айниқса, сиёсий жараёнларда фаоллиги ошгани ҳамда имконияти чекланган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқий меъёрлар жорий этилгани қайд этилди.
ЕХҲТ вакиллари томонидан Ўзбекистонда қонунлар халқаро стандартлар асосида қабул қилинаётгани юқори баҳоланди ва мазкур йўналишдаги таклиф ва тавсиялар қизғин муҳокама қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА