ТАЙИНЛОВ

Фаррух Жахонгирович Пўлатов “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек, нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш “Ўздонмаҳсулот” АКнинг асосий вазифалари сирасига киради.

 

ЎзА