Янги тизим – “Саноат учбурчаги” дастури тайёрланади
605

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш давом этмоқда.
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.
Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хомашё захирасига жуда бой.
Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим – “Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилинди.
Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – “огарок” ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланаяпти.
Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.
ЎзА