Жаҳон матбуоти Ўзбекистон ҳақида

483

Яқинда Россиянинг “Комсомольская правда” газетасида “Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар россиялик сайёҳларни ўзига жалб этмоқда” номли мақола эълон қилинди.

Муаллиф Лилия Сокольникованинг ёзишича, Ўзбекистонга саёҳат – бу таассуротлар, тарих билан юзлашиш, бетакрор гастрономия ва саломатлик учун имкониятдир. Саёҳат давомида қарийб уч минг йиллик шаҳарга боришингиз, дунёдаги энг мазали нон ва паловни татиб кўришингиз мумкин.

“Шунча таассурот олиш учун дунёнинг ярмини кезиб, миллионлаб пул сарфлаш керак, деб ўйлайсизми, ундай эмас. Сиз Ўзбекистонга албатта боришингиз шарт. Куз – бу мамлакатга саёҳат қилиш учун ажойиб вақт. Бу фаслда қадимий шаҳарлар бўйлаб сайр қилиш ёқимли”, -дейилади мақолада.

Шунингдек, нашрда кўплаб гастрономик ва бошқа фестивалларда иштирок этиш орқали ўзбек ошхонаси билан танишиш имконияти мавжудлиги ҳам таъкидланган.

Ў.Алимов, ЎзА