Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ҳукуматнинг 2019 йил 7 июндаги қарорига:
давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар реестрини шакллантиришда ваколатли органлар масъулиятини оширишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Мазкур қарорга кўра, давлат олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш Ўзбекистан Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади.
ЎзА