Бугун Австриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги бош конференциясининг 68-сессияси ўз ишини бошлади.

«Ўзатом» агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этяпти.

Ушбу сессия доирасида Халқаро атом энергияси агентлигининг 2023 йилга бағишланган ҳисоботи эшитилади. Шунингдек, 2025 йил учун шакллантирилган бюджет, ядро илми, технологиялари ва уларнинг қўлланилиши билан боғлиқ фаолият ҳамда ХАЭАнинг ядро ва жисмоний хавфсизлик соҳасидаги ишлари каби қатор мавзулар муҳокама марказида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сессия ўз ишини 20 сентябрь куни якунлайди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА