Тошкент яна бир бор нуфузли тадбир – ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) X халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизга қарши курашиш бўйича иккинчи конференция иштирокчиларини қабул қилмоқда.
Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, мазкур муҳим халқаро форумнинг ШҲТ, МДҲ каби нуфузли минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликда ташкил этилиши кенг минтақамизда тинчлик, хафвсизлик ва барқарорликни таъминлаш ишида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган умумий интилишни яна бир бор кўрсатади.
“Шарқ-Аксилтеррор–2024” қўшма аксилтеррор машқлари амалий ҳамкорликни кенгайтиришга ва хавфсизлик таҳдидларига қарши курашда махсус бўлинмалар салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, мурожаатномада қайд этилишича, геосиёсий кескинлик ва можароларнинг кучайиши, хавфсизлик бўйича глобал институтлар ролининг пасайиши терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашда очиқ ва самарали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ҳамда ШҲТ МАТТ ва МДҲнинг Аксилтеррор маркази фаолияти доирасида бундай таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга тезкор жавоб қайтаришда халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма амалий тадбирларни амалга оширишни муҳим вазифалар сифатида белгилаб берди.
ЎзА