Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Ҳайдар Алиев ёдгорлиги мажмуасига борди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган мазкур мажмуа Озарбайжон Президентининг 2022 йил июнь ойидаги мамлакатимизга ташрифи чоғида очилган эди.
Олий мартабали меҳмон ёдгорлик пойига гул қўйиб, атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Икром АВВАЛБОЕВ,
Рустам НАЗАРМАТОВ(сурат), ЎзА