Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида Президент қатор топшириқлар берди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига аҳоли ва тадбиркорларга энергия тежамкор ускуналар ҳамда қуёш панелларини сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш топширилди.

Солиқ қўмитасига қуёш панели ўрнатгани учун ер ва мулк солиғи имтиёзини қўллашдаги чекловни олиб ташлаш вазифаси қўйилди.

Суюлтирилган газни аҳолига хусусий секторни кенг жалб қилган ҳолда етказиб бериш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар киритишга кўрсатма берилди.

ЎзА