Хитой делегацияси – Самарқандда
548

Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти доимий қўмитаси раиси ўринбосари Цзян Цзяньго бошчилигидаги делегация бугун Самарқанд шаҳрида бўлди.
Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойлар билан яқиндан танишди. Хитой делегациясига мазкур обидаларнинг яратилиш тарихи ва аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ҳамда юртимизда ушбу меросни асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Цзян Цзяньго Самарқанд қадимий буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган шаҳар сифатида минтақада савдо-иқтисодий муносабатлар, илм-фан ва маданият ривожига катта ҳисса қўшганини эътироф этди.