Ўзбекистон – Туркия: қишлоқ хўжалигида суғурта тизими жорий этилади
685

Бугун мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари Боғчи Аҳмед билан учрашди.
Ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама этилган тадбирда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида Туркия тажрибаси асосида суғурта тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Туркиялик мутахассислар кўмагида мутахассислар тайёрлаш зарурати қайд этилди. Шунингдек, ушбу йўналишда хусусий секторни такомиллаштириш имконияти муҳокама қилинди.

Келгусида икки давлат олимлари иштирокида семинар ўтказиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.


Учрашув якунида озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида алоқаларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди, амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар белгилаб олинди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА