Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, жорий йил 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.
Ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:
transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.
Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:
Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;
Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.
Ўзбекистоннинг ўзидаги хорижий ва хусусий ОТМ талабалари ҳам давлат ОТМга ўтиш учун имтиҳон топширади.
Ушбу имтиҳонда талабалар тегишли жадвалда кўрсатилган балларни тўплай олса, ўқишини кўчира олади.
Ўтиш балини тўплолмаганлар “супер-контракт” билан қабул қилиниши мумкин.
@mandat_javobbot орқали ўқишни кўчириш бўйича фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, ўтиш баллари ва супер контракт миқдорлари билан танишиш мумкин.
Абитуриентларга ўқишга кириш бўйича бериладиган имтиёзлар ўқишни кўчиришда амал қилмайди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА