Бугун АОКА мутасаддилари ҳамда Франциянинг Аудиовизуал ҳамкорлик бўйича минтақавий атташеси Эммануэл Фосийон, Франция элчисининг биринчи маслаҳатчиси Максим Жеренже, ҳамкорлик йўналишида атташе Сиприен Лёруа билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Франциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондаги элчихоналари, Canal France International (CFI –Франция давлат агентлиги) ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг 6-8 май кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё журналистлари форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, форум доирасида дезинформацияларнинг тарқатилиши, журналистларнинг медиа соҳасидаги кескин ўзгаришларга мослашиши, ОАВларнинг аудиторияни кенгайтиришдаги ишлари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги бўйича муҳим ва долзарб мавзулар юзасидан панел сессиялар ташкил этилади.

Учрашувда келгусида тадбирлар ташкил этишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари борасида ҳам фикр алмашилди.

Н.Усмонова, ЎзА