Қатар давлати ахборот агентлиги – QNA ушбу мамлакат меҳнат вазири Доктор Али бин Самиҳ Ал-Маррий Ўзбекистон Республикасининг Қатардаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаев билан учрашганини ёритди.

Мақолада томонлар 2023 йил 5-6 июнь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар саммитида етакчилар ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 15 та ҳужжат имзолангани эътироф этилиб, хусусан меҳнат муносабатлари соҳасида шериклик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим аҳамиятига алоҳида урғу берилган.

Халқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан 2003 йилдан буён нишонлаб келинадиган 28 апрель – Жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни бўлиб ўтган учрашувда вазир ҳамда элчи айни йўналишдаги алоқаларни қўллаб-қувватлаш йўлларини кўриб чиқишгани таъкидланган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА