Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги делегация Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи раиси Илҳом Абидовнинг таклифи билан мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки турдош ташкилот ўртасида 2018 йилнинг 19 апрелида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, уни ҳаётга янада кенгроқ жорий қилиш ва кейинги йилларда ташкилотлар томонидан мазкур соҳада тўпланган тажрибаларни алмашишдан иборат.

Ташриф доирасида давлатлар ўртасида кундан кунга ривожланиб бораётган дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари шароитида икки ҳамкор ташкилот ўртасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг трансчегаравий мурожаатларини кўриб чиқиш, туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалаларида очилаётган янги имкониятларни муҳокама қилиш ҳамда бу борада истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш ҳам кўзда тутилган.

А.Бўриев, ЎзА мухбири