Нукусда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Сиз қонунни биласизми?” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган беш жамоа қатнашди.
Иштирокчиларнинг мамлакатимиз қонунчилиги, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги билими тўрт шарт бўйича синовдан ўтказилди.
Нукус иқтисодиёт коллежининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА