Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро ассамблеяси ишчи органининг видеоконференцалоқа шаклида ўтган мажлисида иштирок этди. Унда ўндан ортиқ мамлакат экспертлари ва қонун ижодкорлари қатнашди.
Назорат-бюджет комиссиясининг мажлисида МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг 2023 йил учун молиявий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги қарори ҳамда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси бюджетига 2024 йилнинг биринчи чорагида амалга оширадиган ишлари муҳокама қилинди.
Мажлисда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кенгашининг «МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Мажлисда МДҲга аъзо давлатларнинг Ёшлар Парламентлараро ассамблеяси тўғрисидаги низом лойиҳаси ҳамда унинг фаолиятини молиялаштиришга оид киритилган ўзгартиришлар ўзаро келишиб олинди.
Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатларнинг «Ҳамдўстлик болалари» халқаро маданий-маърифий форумини молиялаштириш масаласи кўриб чиқилди.
МДҲ Парламентлараро ассамблеяси комиссияларининг ўтган йилдаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилинди.
Н.Абдураимова, ЎзА