Ер сайёрасига яқин бўлиб, ҳамиша инсоният кўзига кўриниб турган Ой ўзининг гўзаллиги ва сирлари билан доимий эътиборни тортиб келган. Унга одамзод қадами қўйилиши бугунги улкан режаларга сабаб бўлади, деб ким ўйлабди?

«Ойни олиб берайми?» қабилидаги иборалар бугун «Ойдан маҳсулот олиб берайми?» тарзида ўзгарса, ажабланманг. Америкалик астронавтлар «Artemida III» миссияси доирасида 2026 йилда Ой юзасига маҳсулот экишни режалаштирмоқда, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Ойнинг қишлоқ хўжалиги флорасига таъсири (LEAF) лойиҳаси тузилган бўлиб, 2026 йилда ушбу сайёрага юборилиши учун танланган учта тажрибадан биридир. Бу АҚШ космик агентлигининг Ойда биринчи марта ўсимликлар етиштириши бўлади ва келажакда космик миссияларни кенгайтириш учун калит бўлиши мумкин.

LEAF тажрибаси Колорадодаги «Space Lab Technologies» томонидан турли ўсимликларнинг космик шароитларга қандай бардош беришини текшириш учун ишлаб чиқилган.

Астронавтлар кенгайтирилган «ўсиш камералари» сериясидан фойдаланадилар, бу технологиядан кресс салат, ўрдак ўти ва брассиcа рапа карамлари етиштирилади. Ушбу камералар ўсимликларни ортиқча радиация, қуёш нури ва вакуумдан ҳимоя қилади ва астронавтлар уларнинг ўсишини назорат қилади.

Кресс салати танланганининг сабаби – унинг бутун генетик коди тўлиқ харитага туширилган. Бу шуни англатадики, олимлар ўсимлик ДНКсидаги ўзгаришлар радиация туфайли юзага келадими ёки йўқлигини аниқлашлари мумкин.

Ўрдак ўтининг на илдизи, на пояси бор. Дунёдаги энг кичик ўсимлик ўзининг шарсимон шакли билан биргаликда космик шароитларга, айниқса чидамли бўлиши мумкинлигига умид қилинмоқда. Жуда чидамли ва тез ўсадиган ўрдак ўти кўпинча дунё бўйлаб бутун ҳовуз ва кўлларни тезда қамраб олади. Бироқ, космосда ўрдак ўти ноқулай эмас, балки кўп кислороднинг потенциал манбаи бўлган паст протеинли экинга айланган.

Брассиcа рапа карами – карам ва брокколининг тез ўсадиган қариндоши, келажакдаги космик колония учун овқатланиш ва ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимларини таъминлай олиши тахмин қилинмоқда.

 

А.РУСТАМОВ,

ЎзА