Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатларидаги такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.

Шунингдек, Ўзбекистан Республикаси ҳукуматининг қуйидаги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:

Вазирлар Маҳкамасининг “Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида” 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига 6-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 19-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 14 августдаги 232-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига 4-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 270-қарорига 1-илованинг 56-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 153-сон қарорига илованинг 344-банди.

ЎзА