ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда таълим сифатини ошириш мақсадида соҳага хорижнинг илғор тажрибаси жорий этилмоқда. Жумладан, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар чораклик сумматив баҳолаш дастурининг ижобий самаралари инобатга олинган ҳолда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб юртимиздаги 500 та умумтаълим мактабида мазкур тизим тажриба-синов тариқасида ўтказилаётир.

Нукус шаҳридаги 1-айрим фанлар чуқур ўргатиладиган синфи мавжуд умумий ўрта таълим мактабида ҳам иккинчи чорак якуни бўйича чораклик сумматив баҳолаш имтиҳонлари ташкил этилди.

Ушбу таълим масканида жами 2200 нафар ўқувчи сабоқ олади. Чораклик сумматив баҳолаш тизими 5-11-синфларда таълим олаётган ўқувчилар ўртасида тест-синови шаклида ўтказилди.

ЎзА фотомухбири Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар