Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг фикрича, Евросиё иқтисодий иттифоқи фақат иқтисодий бирлашма бўлиб, унинг сиёсий ва геосиёсий кун тартиби бўлмаслиги керак.
“ЕОИИ – бу иқтисодий бирлашма, у сиёсий, айниқса геосиёсий кун тартибига эга бўлмаслиги керак. Евросиё интеграциясини сиёсийлаштиришга уринишлар бўлишига йўл қўймай, тузилмани айнан шундай қабул қилишда давом этамиз ва ўзаро ҳаракатларимизни иқтисодий ҳамкорлик доирасида ривожлантирамиз”, – деди Пашинян тузилманинг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган кенгайтирилган мажлисида.
Унинг таъкидлашича, ЕОИИ ва унинг иқтисодий тамойиллари сиёсий мақсадларга тўғриланмаслиги, савдо эркинлиги ва интеграция жараёни сиёсий мақсадлар билан чеклаб қўйилмаслиги керак.