Тошкент Фотосуратлар уйида “Доҳиёна Италия. Дизайн имконияти” номли йирик кўргазма очилди. Ушбу давлатнинг мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан уюштирилган мазкур намойиш гўзаллик, ўзига хослик, умумэътироф этилган саноат дизайни ижодига мурожаат қилган.

Кўргазма томошабинни оддий истеъмолчи сифатида эмас, балки муайян объект орқали ижодкорни истеъдоди, қобилияти ва салоҳиятини намоён этувчи “инсон” сифатида кўришни таклиф қилади.

Кўргазма учун жами 72 маҳсулот танлаб олинган, барчаси патентланган объектлар, баъзилари нуфузли “Compassod’Oro” ёки фахрий мукофотлар совриндорлари, ADI индексига киради.

Тадбир беш хил мавзуда ташкил этилган – тасаввур, ишчанлик лаёқати, ўзаро ҳамкорлик қобилияти, ҳаёт учун яроқлилик, мобиллик.

Ўзбекистон ва Италия муносабати, жумладан маданий меросимиз тарғиботига хизмат қиладиган кўргазма 2024 йил 4 январга қадар давом этади.

Б.Худойбердиев,

М.Хўжаев (фото),

ЎзА