Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Қатарнинг “Power International Holding” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Морис Гаттас билан учрашди.

Учрашув Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини очиб берувчи тақдимот билан бошланди. Унда сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар, тезюрар поездлар учун темир йўллар ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли қурилиши, шунингдек, Тошкент вилоятида халқаро мавсумий тематик паркларни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун Қатар инвестицияларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.