Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 ноябрдаги фармонига мувофиқ, 2022 йил 4 апрелда қабул қилинган “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳужжатга асосан автомобиль йўллари бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари ҳамда ЙТҲ ўчоқларида махсус фото ва видео камералар ўрнатилади.

Камералар белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва белгиланмаган жойларда йўлларни кесиб ўтиш ҳолатларини қайд этади.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.