Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёва Туркия Республикасининг Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни «Фаластинда тинчлик учун биргаликда» саммитида иштирок этди.

Истанбул шаҳрида Эмине Эрдоған раислигида ўтган давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларининг йиғилишида Малайзия Маликаси Тунку Азиза, Бангладеш Биринчи хоними Ребекка Султон, Босния ва Герцеговина Биринчи хоними Сабина Комшич, Қатар Амирининг онаси Шайха Мўза бинт Носир ал-Миснид, Ливан Бош вазирининг рафиқаси Мэй Микати, Покистон Бош вазирининг рафиқаси Садия Раҳматуллох ва бошқа мамлакатларнинг юқори даражали вакиллари ҳам қатнашди.

Учрашув Ғазодаги тинч аҳолининг азоб-уқубатларига чек қўйиш ва Фаластин-Исроил низосига ечим топиш йўлида қатъий бирдамликни намойиш этиш мақсадида ташкил этилди.

ЎзА