Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Чет эл фукаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан анаъанавий тарзда кўрсатилаётган давлат хизматлари энди электрон кўринишда ҳам амалга оширилади.

Мазкур қарор билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бевосита ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;

ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан аризаларни автоматлаштирилган тизим орқали қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатлари;

чет эл фуқароларини таклиф қилиш бўйича QR-код билан ҳимояланган таклифномаларни расмийлаштириш ва ариза берувчига тақдим қилиш тартиблари белгилаб берилган.

Икки ой муддатда ушбу тизим, яъни давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилиши таъминланади.

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатилади.

ЎзА