Низоларни адолатли ҳал этиш мақсадида Тошкент халқаро арбитраж маркази муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Унинг таркибида Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Италия, Швеция, Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатлардан 90 дан ортиқ нуфузли ҳакамлар ўрин олган.

Инвесторлар учун яна бир муҳим кўрсаткич. Охирги етти йилда олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200 тадан ортди.

Ўзбекистонда 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий этилди.

Бу ҳақда пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилинди.

ЎзА