Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди:

Ғайратулла Ҳабибуллаевич Ёзиев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Қаҳрамон Раматуллаевич Сариев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Қаҳрамон Сариев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Улуғбек Муҳаммадиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Умар Сапаевич Исмоилов  – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Умар Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

ЎзА